Ўзбекистон Афғонистон президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлади
(last modified Tue, 18 Dec 2018 08:42:40 GMT )
декабр 18, 2018 13:42 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистон президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлади
    Ўзбекистон Афғонистон президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон томони Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг тинчлик масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ва тинч музокаралар бўйича ҳукумат гуруҳи тузиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ташқи ишлар вазирлигидан қайд этишларича, ушбу қарор кўп миллатли афғон жамиятининг барча қатламлари вакиллари тинч сиёсий жараёнда кенг иштирок этиши учун имкониятлар яратиши мумкин.

«Ўзбекистон шундан келиб чиқадики, Афғонистондаги вазиятга ечим топиш Марказий ва Жанубий Осиёда хавфсизликни таъминлаш ҳамда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшади. Ўзбекистон томонининг тахминича, Афғонистон барча сиёсий кучларни тинчлик жараёнига жалб қилиш мамлакат асосий тамойилга мутлақ риоя этса - фақат афғонлар ва Афғонистон халқи раҳбарлиги остида мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича сиёсий жараён давом этиши керак - давлатнинг тинч ривожи таъминланади», - дейилади ТИВ хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Афғонистонга борганди.