Ўзбекистон ва Туркманистон чегара бўйича музокаралар ўтказди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41281-Ўзбекистон_ва_Туркманистон_чегара_бўйича_музокаралар_ўтказди
2018 йилнинг 13-19 декабрь кунлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.
(last modified 2018-12-20T05:40:44+00:00 )
декабр 20, 2018 10:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Туркманистон чегара бўйича музокаралар ўтказди
    Ўзбекистон ва Туркманистон чегара бўйича музокаралар ўтказди

2018 йилнинг 13-19 декабрь кунлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.

ТИВ хабарига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегараси участкасида амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, 2018 йилда бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди ҳамда 2019 йилдаги учрашувларнинг режа-жадвали келишиб олинди.

Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини демаркацияси қилишнинг норматив ҳужжатлари лойиҳалари устидаги ишлар якунланди.

Учрашув анъанавий дўстлик ва ҳамфикрлилик руҳида бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Баённома имзоланди, дейилади хабарда.