Япония Ўзбекистонга янги элчисини жўнатди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i4138-Япония_Ўзбекистонга_янги_элчисини_жўнатди
2016 йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Япониянинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Итони қабул қилди
(last modified 2018-08-22T17:47:34+00:00 )
сентябр 07, 2016 18:47 Asia/Tashkent
  • Япония Ўзбекистонга янги элчисини жўнатди

2016 йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Япониянинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Итони қабул қилди

     2016 йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Япониянинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Итони қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига таяниб Кун уз сайти хабар берди. 

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Нобуаки Ито Япония раҳбарияти номидан Ўзбекистон Ҳукумати ва халқига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Вазир ҳамдардлик ва далда сўзлари ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтган мотам маросимларида Япония Ҳукумати делегациясининг иштироки учун элчига миннатдорчилик билдирди. Мулоқот давомида Ўзбекистон—Япония ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.