Ўзбекистон ва Қозоғистон Silk Visa режимини амалга оширади
“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида амал қилувчи Silk Visa режими 2019 йилнинг февраль ойидан амалга киритилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига таянган ҳолда 20 декабрда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Хабарда айтилишича, айни пайтда Silk Visa бериш юзасидан техник жиҳатларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълум қилишича, мазкур виза режимига Қирғизистон ва Тожикистон ҳам қизиқиш билдираётир. Қозоғистон эса бу визага Озарбойжон ва Туркияни қўшмоқчи.
Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатларининг Қозоғистон парламенти вакиллари билан 4 июнь куни Сариоғочда бўлиб ўтган учрашувида қозоқ президентининг тўнғич қизи Дариға Назарбоева Марказий Осиëда «Осиë шенгени» ëки «Silk-виза» деб аталадиган виза режимини жорий этиш таклифини илгари сурган эди.
Орадан кўп ўтмай Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари бу таклиф устида ишлаётгани хабар қилинган.
ЎХҲ