Самарқанд аэропортида умумий оғирлиги 73,67 грамм заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди
(last modified Mon, 24 Dec 2018 06:08:36 GMT )
декабр 24, 2018 11:08 Asia/Tashkent
  • Самарқанд аэропортида умумий оғирлиги 73,67 грамм заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

Ўзбекистон Республикасига олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган қиймати 20 миллион сўмга яқин, умумий оғирлиги 73,67 грамм заргарлик буюмлари борлиги аниқланди

Дарё сайтига кўра, «Самарқанд» халқаро аэропортига «Шереметево-Самарқанд» йўналиши билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.Ж.га тегишли багаж ва қўл юкларини кўздан кечирилганида умумий оғирлиги 73,67 грамм заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.

Аниқланган ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат судда кўриб чиқилди. Суд фуқаро М.Ж.га нисбатан жазо тайинлашда, унинг қилмишини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари мавжуд эмас деб эътироф этиб, тегишли қарор чиқарди.

Суд қарорига кўра фуқаро М.Ж. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227 22-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди. Унга нисбатан МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.

Шу билан бирга 20 миллион сўмга яқин заргарлик буюмлари тегишли тартибда давлат фойдасига мусодара қилинди.