ТИВ: Магнитогорскда Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлмаган
(last modified Tue, 01 Jan 2019 11:57:32 GMT )
Январ 01, 2019 16:57 Asia/Tashkent
  • ТИВ: Магнитогорскда Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлмаган

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги консулхонаси 2019 йил 1 январ ҳолатига кўра, Магнитогорск шаҳрида турар-жой биноси қулаши натижасида қурбон бўлганлар орсида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилди.

"31-декабр эрталаб содир бўлган Магнитогорск фожеаси бўйича вазиятни Бош консулхона жиддий назоратга олган", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳрида 31 декабр куни Москва вақти билан 4.00да газ портлаши оқибатида кўп-қаватли турар жой подъезди ўпирилиб тушган ва 26та хонадон барбод бўлган эди.

Ушбу хонадонларда 46 киши истиқомат қилган, талафот етган ҳудудда эса жами 120 киши яшаган.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари жабрланганлар орасида Ӯзбекистон фуқароси борлигини,  у ўта оғир аҳволда эканини айтган эди.

Айни дамда келиб тушган хабарга мувофиқ, Россия Соғлиқни сақлаш вазири Магнитогорскда юз берган портлаш оқибатида Ўзбекистон эмас, Тожикистон фуқароси ҳалок бўлганига аниқлик киритди.

Сал олдин етти киши ҳалок бўлганини, беш киши, шу жумладан бир нафар болакай жабр кўргани ҳақида хабар берилган эди. Яна 37 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. 

Иккинчи январ санаси Челябинск вилоятида мотам куни деб эълон қилинган.

 

Ёрлиқ