2 январь куни Чилонзор метроси яқинида шубҳали чамадон топилди
(last modified Thu, 03 Jan 2019 07:32:44 GMT )
Январ 03, 2019 12:32 Asia/Tashkent
  • 2 январь куни Чилонзор метроси яқинида шубҳали чамадон топилди
    2 январь куни Чилонзор метроси яқинида шубҳали чамадон топилди

Кеча, 2 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор метро бекати яқинидаги ҳудуд шубҳали чамадон туфайли тўсиб қўйилди

Эслатиб ўтамиз, кеча ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда фотосуратлар тарқалди, унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими Чилонзор метро бекати ёнида эгасиз чамадонни текшираётгани тасвирланган.

«Бугун соат 13:15лар атрофида эркак киши 102 рақамига қўнғироқ қилди ва «Чилонзор» метро бекатига яқин жойда эгасиз чамадон ётганини хабар берди. Махсус амалиётларни мувофиқлаштириш бошқармаси, шунингдек, бошқа тезкор хизматлар гуруҳлар ходимлари у ерга етиб боришди. Текширув чоғида чамадон ичида эски матрац борлиги аниқланди», - дея хабар қилган Тошкент ИИББ матбуот хизмати.