Купер ўзбек ўйинчиларини дарвозага урилмаган гол учун жазоламоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41882
Ўзбекистон термаси 5 январ куни БААда бошланадиган Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
Январ 05, 2019 10:29 Asia/Tashkent
  • Купер
    Купер

Ўзбекистон термаси 5 январ куни БААда бошланадиган Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Турнир олдидан футболчилар қаттиқ шуғулланишмоқда. Иккиёқлама ўйин олдида жамоа мураббийи Эктор Купер судья ролида чиқди, жамоа шифокори эса видеоассистент вазифасини бажарди, деб хабар қилди Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот-хизмати.

Купер футболчиларни дарвозага тўғри тепилмаган ҳар бир гол учун жазолади: хатолардан кейин футболчиларга 25 мартадан "отжимания" қилишга тўғри келди.