Долзарб! Андижоннинг Учтепа конидан газ фаввораси отилди
(last modified Thu, 10 Jan 2019 05:26:27 GMT )
Январ 10, 2019 10:26 Asia/Tashkent
  • Долзарб! Андижоннинг Учтепа конидан газ фаввораси отилди

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида газ кони очилгани ҳақида бир йил муқаддам хабар қилинган эди.

Шу кунларда коннинг навбатдаги қудуғидан газ фаввораси отилиб чиққанлиги хабар қилинмоқда. Газ бўр даври ётқизиқларидан отилиб чиққан бўлиб, 1,5-2 км чуқурликда ётибди.

Газ кони Булоқбоши туманининг Учтепа қишлоғига яқин ҳудудда очилган. Бундан ташқари, қудуқдан газ конденсати ҳам олинмоқда.

Ҳозир кўплаб мутахассислар бевосита коннинг ўзида газ таркибини ўрганмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашига қараганда, Фарғона водийсининг нефть-газга истиқболи ҳануз юқори, деб хулоса қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон газ қазиб чиқарувчи ва экспорт қилувчи мамлакатлар сирасига киради. Ўзбекистон 2016 йилда 57,7 млрд куб метр газ қазиб олиб (ОПЕК маълумоти) жаҳонда 15-ўринни эгаллаган.

 

Ёрлиқ