Январ 13, 2019 18:23 Asia/Tashkent
  • Шошилинч! Павлодарда бузуқ автобусда совқотган 55 ўзбекистонлик қутқарилди

55 ўзбекистонлик Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида бузилиб қолган автобусдан эвакуация қилинди. Gazeta.uz нашрининг хабар қилишича, қутқарилганлар орасида 2 бола ҳам бор.

Нашрнинг Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб ёзишича, 12 январь куни Тошкентдан Красноярскка йўл олган Van Hool русумли автобус «Павлодар-Остона» автомобиль йўлидаги Калмакан қишлоғидан 30 км узоқликда тўхтаб қолган.

Сўнгра Павлодар Фавқулодда вазиятлар департаменти совқотган йўловчиларни воқеа жойига яқин бўлган мактаб биносига эвакуация қилган. Айтилишича, йўловчилар орасида тиббий ёрдамга муҳтож ҳолга тушганлари йўқ.

Эндиликда уларни Россияга етказиш учун Новосибирскдан йўловчи автобус бораётгани айтилмоқда.

Ёрлиқ