Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида чегарани белгилашга доир ҳуқуқий ҳужжат имзоланди
Ўзбекистон ва Тожикистон делегациялари давлат чегарасини демаркация қилишга доир ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашди
Хабарда айтилишига кўра, ушбу ҳужжутлар 2019-йилнинг 21-27-январ кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинган.
“Музокаралар доирасида бир қатор норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари таёрланди. Ушбу ҳужжатлар асосида демаркация ишларини ўтказиш учун ҳудудларда давлат чегараси чизиғини аниқлаш бўйича музокаралар бошланади. Учрашув анъанавий дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди. Тадбир якунига кўра Баённома имзоланди.”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараси узунлиги 1,330 километрдан ортиқ. Бугунги кун ҳолатида ушбу чегара чизиғининг 20% демаркация қилинмаган ҳолда қолмоқда.