Ислом Каримовнинг туғилган куни Мирзиёев Самарқандда ош берди
(last modified Wed, 30 Jan 2019 13:21:52 GMT )
Январ 30, 2019 18:21 Asia/Tashkent
  • Ислом Каримовнинг туғилган куни Мирзиёев Самарқандда ош берди

2019 йилнинг 30 январь куни Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов туғилган кун муносабати билан хотира тадбири ўтказилди.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, тадбирни президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш билан бошлаб берди.

 

Шавкат Мирзиёев Тошкентда Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйганидан сўнг Самарқанд шаҳрига борди.

Ислом Каримов дафн қилинган Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.

Шавкат Мирзиёев Қуръон тиловатидан сўнг ёдгорлик мажмуасини сақлаш, атрофини ободонлаштириш, зиёратчиларга қўшимча қулайликлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

Шу куни Самарқанд вилояти жамоатчилиги Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Шундан сўнг Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида эҳсон оши берилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.