Ўзбекистон Қобул ва Толибон музокаралари учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр
(last modified Tue, 05 Feb 2019 16:07:58 GMT )
феврал 05, 2019 21:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Қобул ва Толибон музокаралари учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр
    Ўзбекистон Қобул ва Толибон музокаралари учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов  БМТ Бош котибининг Махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси (УНАМА) раҳбари Тадамичи Ямамотони қабул қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмтаи хабар қилди. Хабарда ёзилишича, учрашувда Ўзбекистон билан УНАМА ўртасидаги ҳамкорликнинг, жумладан, Афғонистонда хавфсизлик ва мустаҳкам ривожланишни таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш соҳаларидаги муносабатларнинг асосий йўналишлари бўйича фикр алмашилди.

“ТИВ раҳбари Ўзбекистон томонининг тинчлик жараёнининг ҳар қандай босқичида мамлакат ҳудудида Афғонистон Ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни ўтказиш учун барча зарур шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини билдирди”, - дейилади вазирлик хабарида.

Таъкидланишича, Тадамичи Ямамото БМТ ва унинг институтлари, хусусан УНАМА, Афғонистонда тинчлик жараёнини бошлаш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши, инфраструктура лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уни минтақавий ҳамкорликка жалб қилишга оид саъй-ҳаракатлари борасида президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида Ўзбекистон олиб бораётган изчил сиёсатни маъқуллашини ва қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди.

Ёрлиқ