Самарқандда 242 млн сўмлик дори-дармонларни ўғирлаб кетишди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i43199-Самарқандда_242_млн_сўмлик_дори_дармонларни_ўғирлаб_кетишди
2019 йил 7 февраль куни Самарқанд шаҳрида яшовчи А.Т. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
(last modified 2019-02-08T13:58:43+00:00 )
феврал 08, 2019 18:55 Asia/Tashkent
  • Самарқандда 242 млн сўмлик дори-дармонларни ўғирлаб кетишди

2019 йил 7 февраль куни Самарқанд шаҳрида яшовчи А.Т. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 25 январга ўтар кечаси номаълум шахслар Беруний кўчасида жойлашган корхона омборхонасидан умумий қиймати 242 952 533 сўмлик, 129 турдаги дори-дармон воситаларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жомбой тумани Хашдала кўчасида яшовчи А.А. ва Муқимий 7-берк кўчасида яшовчи З.А. содир этганликлари аниқланиб, ушланган. 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.