Фарғоналик аёл ўз чақалоғини 400 долларга сотиб юборди
феврал 09, 2019 15:58 Asia/Tashkent
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари янги туғилган қизини 3 миллион беш юз минг сўмга пуллаган фарғоналик аёлни қўлга олишди.
Аёл чақалоғини 26 январда сотган ва Тошкентга кетишга чоғланаётганида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сал олдин Тошкентда ўз фарзандини 300 долларга сотаётган ота -она қўлга олинди.
Ўзбекистон жиноят кодекси 135 моддасига мувофиқ, одам савдоси бўйича 3 йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
-
Навоийда 3 ёшли ўғлини 8 млн сўм ва 100 долларга сотишга уринган
-
Қарши шаҳрида чақалоғини 10 миллион сўмга сотмоқчи бўлган она қўлга олинди
Ёрлиқ