Самарқандда содир бўлган икки ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди
феврал 10, 2019 19:27 Asia/Tashkent
Самарқанд вилоятининг Ургут ва Тайлоқ туманларида мудҳиш автоҳалокатлар содир бўлди.
Тайлоқ тумани Испанди қишлоғида содир бўлган автоҳалокатда «КамАЗ» автомашинаси ёш келинчакни уриб юборган. Натижада аёл воқеа жойида вафот этган.
Яна бир автоҳалокат Ургут туманида содир бўлган. Бу автоҳалокат оқибатида ҳам одам вафот этган. Маълумотларга кўра, Ургут туманидаги автоҳалокатда вафот этган фуқаро судда ишлайдиган ходим бўлган.
Содир бўлган икки йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий маълумот беришини маълум қилди.