Ўзбекистонлик жангари Сурияда ўзини портлатиб юборди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i43390-Ўзбекистонлик_жангари_Сурияда_ўзини_портлатиб_юборди
Абу Усмон Ўзбекий Шарқий Суриядаги Багхуз аҳоли пунктида портловчи моддалар тўлдирилган машинани портлатиб юборган.
(last modified 2019-02-13T12:28:51+00:00 )
феврал 13, 2019 17:28 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик жангари Сурияда ўзини портлатиб юборди

Абу Усмон Ўзбекий Шарқий Суриядаги Багхуз аҳоли пунктида портловчи моддалар тўлдирилган машинани портлатиб юборган.

ИШИД жангариларига кўра, портлаш оқибатида халқаро коалиция қўллаб-қувватлаётган «Сурия демократик кучлари»га мансуб бир неча араб ва курд жангчиси ҳалок бўлди ҳамда яраланди. Шунингдек, уларнинг техникаси ҳам шикастланган.

Ҳудудни тозалаш ишларини бу ерда бир неча минг тинч аҳоли вакили ва жангарилар оилалари борлиги мураккаблаштирмоқда. Бироқ жанглар орасида танаффус бўлганида ҳудудни тарк этишни истаганлар бу имкониятдан фойдаланмоқда. Жумладан, 12 февраль куни Багхузни мингга яқин киши, асосан аёллар ва болалар ташлаб чиқди.