Тошкентда 10-синф ўқувчисининг сумкасидан тўппонча ва ўқ-дорилар топилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i43653-Тошкентда_10_синф_ўқувчисининг_сумкасидан_тўппонча_ва_ўқ_дорилар_топилди
20 февраль куни 16 ёшли 10-синф ўқувчиси ўзи билан мактабга пневматик милтиқ, газ баллонлар, ниқоб ва бошқа ўқ-дорилар олиб келганлиги аниқланган. Бу маълумотни «Дарё»нинг ИИББдаги манбаси тасдиқлади.
(last modified 2019-02-21T07:27:25+00:00 )
феврал 21, 2019 12:27 Asia/Tashkent
  • Тошкентда 10-синф ўқувчисининг сумкасидан тўппонча ва ўқ-дорилар топилди
    Тошкентда 10-синф ўқувчисининг сумкасидан тўппонча ва ўқ-дорилар топилди

20 февраль куни 16 ёшли 10-синф ўқувчиси ўзи билан мактабга пневматик милтиқ, газ баллонлар, ниқоб ва бошқа ўқ-дорилар олиб келганлиги аниқланган. Бу маълумотни «Дарё»нинг ИИББдаги манбаси тасдиқлади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълум қилишича, ушбу ҳодиса 20 февраль куни 5-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган.

2003 йилда туғилган М.М. ёнида мактабга қурол олиб келган.

Мазкур ҳолат профилактика инспектори томонидан мактаб сумкаларини текшириш вақтида аниқланган.

Боланинг сумкасида 1 дона MINI UZI IWI 16C30245 рақамли глушители билан бирга пневматик автомат,  4 та пневматик газ баллон, 1 дона пневматик автомат учун магазин бир пласмасса идишда 1,5 мингга яқин металл золдир ва бош учун маска топилган.

Ҳолат бўйича дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.