Россияда Ўзбекистоннинг 4,5 млн фуқароси миграция ҳисобига қўйилган
2018 йилда Россияга миграция оқими 2005 йилги минимум даражасигача пасайди ва 124,9 минг кишини ташкил этди. 2017 йилга нисбатан бу кўрсаткич 41 фоизга камайди
Натижада охирги 10 йил мобайнида илк бор миграция оқими мамлакатдаги табиий йўқотишлар ўрнини тўлдира олмади ва Россия аҳолиси 93,5 минг кишига қисқарди.
Россияда бўлиб турган мигрантлар сони бўйича Ўзбекистон аввалгидек етакчилик қилмоқда. Россия ИИВга кўра, 2018 йилда Ўзбекистоннинг 4,5 миллион фуқароси миграция ҳисобига қўйилган ва 3,25 миллион киши ҳисобдан чиқарилган.
Иккинчи ўринда Тожикистон фуқаролари қайд этилган: ўтган йили Россияда бу мамлакатнинг 2,33 миллион фуқароси ҳисобга қўйилган ва 1,53 миллион киши ҳисобдан чиқарилган.