Хитойлик йигитга турмушга чиқиб, таҳқирланган қиз Ўзбекистонга қайтарилди
(last modified Wed, 27 Feb 2019 06:24:00 GMT )
феврал 27, 2019 11:24 Asia/Tashkent
  • Хитойлик йигитга турмушга чиқиб, таҳқирланган қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Хитойлик йигитга турмушга чиқиб, ўзга юртда турли қийинчиликларни бошидан кечирган ва таҳқирланган наманганлик қиз Ўзбекистонга қайтарилди.

"Севимли" телеканалининг "Замон" информацион-таҳлилий дастурида маълум қилинишича, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорликда мазкур қизни Ўзбекистонга  қайтаришга эришилган.

Қизнинг интервью давомида айтган сўзларига қараган, аввалига  у хорижлик турмуш ўртоғи билан яхши ҳаёт кечирган. Орадан бир қанча вақт ўтган сўнг қиз эрининг яна бир хотини борлигини билиб қолади. Шу боис улар жанжаллашиб қолишади. Ушбу жанжалдан сўнг икки ёш ўртасида келишмовчиликлар юзага келади. Натижада қиз хўрланади ва таҳқирланади.

Ёрлиқ