Шошилинч! Термизда тадбиркор ҳокимият биноси олдида ўзини ёқиб юборди (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i43852-Шошилинч!_Термизда_тадбиркор_ҳокимият_биноси_олдида_ўзини_ёқиб_юборди_(видео)
24 февраль куни Сурхондарё вилояти Термиз тумани Учқизил шаҳрида эркак Термиз тумани ҳокимияти биноси олдида ўзига ўт қўйиб юборди. Бу ҳақда Repost хабар берди.
(last modified 2021-06-18T13:14:46+00:00 )
феврал 28, 2019 15:27 Asia/Tashkent

24 февраль куни Сурхондарё вилояти Термиз тумани Учқизил шаҳрида эркак Термиз тумани ҳокимияти биноси олдида ўзига ўт қўйиб юборди. Бу ҳақда Repost хабар берди.

Хабарда айтилишича, эркак тадбиркор бўлиб, у  кредитга олинган пуллар эвазига очган кафе жойлашган бино Термиз тумани ҳокимлиги томонидан бузиб ташланган.

Бино бузиб ташланишини билган эркак тушунтириш беришларини сўраб бир неча ой давомида туман ҳокимиятига мурожаат қилган, бироқ у ҳоким қабулига кира олмаган. Шу сабабли эркак туман ҳокимлиги биноси олдида ўзига ўт қўйиб юборган.

Бир неча даражадаги куйиш жароҳатлари олган эркак касалхонага ётқизилган.