Шошилинч! Юсуф <Решала> ҳам қӯлга олинди
Бир қатор ОАВ Ўзбекистон Адлия вазирлигининг юқори мартабали мулозими ушланганини иддао қилмоқда
Вести.уз сайтининг хабар қилишича Ўзбекистон Адлия вазирлиги кадрлар бошқармаси бошлиғининг муовини Юсуф Ходжаев Президент хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган.
58 яшар Юсуф Ходжаевнинг ушланиши Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари, жумладан Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва прокуратура ўнлаб раҳбар ходимларининг ҳибсга олингани билан боғлиқ бир ҳолатда юз бермоқда.
Ҳамкасблари орасида "Юсуф решала" номи билан танилган Юсуф Ходжаев, айтишларича ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасидаги "пора олиш ва бериш" жараёнига алоқадорликда гумонланмоқда.
Манбага кӯра Юсуф Ходжаевнинг яқинлари унга зудлик билан яхши адвокат излашга тушишган.