Ўзбекистон кўргазмаси олий нишони Эронга топширилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i43875-Ўзбекистон_кўргазмаси_олий_нишони_Эронга_топширилди
"Ўзбилд Тошкент" кўргазмасида иштирок этиш ва кўргазмани ташкил этишнинг олий нишони Эрон Ислом Жумҳуриятига ихтисос берилди.
(last modified 2019-03-01T15:02:23+00:00 )
март 01, 2019 20:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон кўргазмаси олий нишони Эронга топширилди

"Ўзбилд Тошкент" кўргазмасида иштирок этиш ва кўргазмани ташкил этишнинг олий нишони Эрон Ислом Жумҳуриятига ихтисос берилди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Эрон кўргазмалар кампанияси қошидаги хорижий кўргазмалар раиси Муҳаммадризо Алавий Эрон Ислом Жумҳурияти Тошкент кўргазмасини ташкил этиш ва ҳамкорлик қилишда иштирок этгани сабабли ушбу кўргазмада иштирок этган 26 мамлакат ўртасида энг олий нишонни олишга муяссар бўлди,-деб айтди. 

Қурилиш саноатининг халқаро 20 кўргазмаси  27 феврал ойидан бошлаб 1 март ойигача Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги Ўз Экспоцентрда ўтказилди. 

Бу кўргазмада дунёнинг 26 мамлакатидан 251 кампания, жумладан Эрон, Озарбойжон, Белоруссия, Германия, Греция, Дания, Испания, Италия, Қазоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Польша, Португалия, Россия, Америка, Туркия, Украина,  Швецария ва Ўзбекистон ширкатлари иштирок этди.