Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида яна бир чегара пункти очилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i43929-Ўзбекистон_ва_Тожикистон_ўртасида_яна_бир_чегара_пункти_очилди
Сурхондарё вилоятининг Узун тумани, Боғдара қишлоғида «Боботоғ» чегара-божхона пункти очилди.
(last modified 2019-03-03T12:31:46+00:00 )
март 03, 2019 17:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида яна бир чегара пункти очилди

Сурхондарё вилоятининг Узун тумани, Боғдара қишлоғида «Боботоғ» чегара-божхона пункти очилди.

Бу ерда истиқомат қилувчи аҳоли қўшни давлатдаги яқинлардан хабар олиш учун 110 километр олисдаги «Сариосиё» чегара-божхона постига борар, Тожикистон бўйлаб эса яна 40-50 километр йўл босар эди.

«Боботоғ» чегара-божхона пунктига туташ ҳудудда Тожикистоннинг «Ҳисор» чегара-божхона постининг очилгани қўшни давлатнинг Ҳисор ва Рўдакий туманларида истиқомат қилувчи аҳолининг ҳам қувончига сабаб бўлди.

Постда жисмоний шахслар, товар ва транспорт воситаларининг қисқа муддатда ва самарали равишда божхона назоратидан ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Бунинг учун 300 миллион сўмлик бунёдкорлик ишлариамалга оширилди. Постга элтувчи йўлларга асфальт ётқизилиб, ёритқичлар ўрнатилди, ён-атроф кўкаламзорлаштирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида очилган янги чегара постидаги чегарачилар, ўсимликлар карантини, санитария-эпидемиология, ветеринария назорати мутахассислари, суғурта хизматларини кўрсатиш учун ҳам имкониялар мавжуд.