Абдулазиз Комилов қатарлик касбдоши билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i43980
Кеча Доҳа шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар Давлати ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурейхий билан учрашди.
(last modified 2019-03-05T05:38:43+00:00 )
март 05, 2019 10:38 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов қатарлик касбдоши билан учрашди

Кеча Доҳа шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар Давлати ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурейхий билан учрашди.

Абдулазиз Комилов ва Султон бин Саад ал-Мурейхий учрашувида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинган.

Сўнгги вақтларда ўтказилган, ҳамкорликнинг устувор йўналишларига томонларнинг диққатни қаратиш ҳамда икки томонлама шартномаларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш имконини берган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги учрашувларнинг якунлари қўллаб-қувватланди, дейилади хабарда.