Ўзбекистон «Лукойл»га 600 млн доллар қарз бўлиб қолди
(last modified Fri, 08 Mar 2019 10:57:36 GMT )
март 08, 2019 15:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон «Лукойл»га 600 млн доллар қарз бўлиб қолди
    Ўзбекистон «Лукойл»га 600 млн доллар қарз бўлиб қолди

Ўзбекистон «Лукойл»га 2018 йилда етказиб берилган газ учун тахминан 600 миллион доллар қарздор бўлиб қолди

Шу билан бирга, қарзни қайта тузиш тўғрисидаги шартнома доирасида Россия компанияси Тошкентга газни чегирма билан етказиб бериш мажбуриятига эга бўлган. Бу ҳақда Reuters «Лукойл»нинг қазиб олиш ишлари бўйича катта вице-президенти Азат Шамсуаровга асосан ёзмоқда.

«Лукойл» углеводородлар қазиб олишда ўсиш нуқтаси деб атаётган Ўзбекистонда компания «Қандим-Хаузак-Шоди-Қўнғирот» ва «Жануби-Ғарбий Ҳисор» лойиҳаларида маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги битим шартлари асосида ишлайди. Лойиҳаларда қазиб олинган газ асосан Хитойга жўнатилади.

Шамсуаровнинг инвесторларга айтишича, 600 млн долларлик қарз, гарчи маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимда қазиб олинувчи газнинг барча ҳажми экспорт қилиниши назарда тутилган бўлса-да, Ўзбекистон газ бир қисмини ички бозорга олгани туфайли юзага келган.

«Лукойл» ҳозир Ўзбекистонда йилига 14,5 миллиард куб метр газ қазиб олади, дея қўшимча қилиб ўтди компания вице-президенти. Унинг айтишича, компания мамлакатдаги лойиҳаларга қарийб 8 млрд доллар йўналтирди, улардан 4 млрд доллари қайтарилди.

Натижада, 2 йил давомида ҳар ой тенг асосда тўловлар билан қарзни қайта тузиш, шунингдек, «Лукойл» томонидан ички бозорга йилига 5 млрд куб метр газни 12,5 фоизлик чегирма билан олдиндан тўловнинг ўртача ҳисобланган экспорт нетбэки бўйича етказиб берилиши тўғрисидаги келишувга эришилди, дейди Шамсуаров.

Ёрлиқ