Ўзбекистонда армияга чақирув бошланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i44158-Ўзбекистонда_армияга_чақирув_бошланди
Жойларда чақирув ёшидаги фуқароларни миллий армиямиз сафларига тантанали кузатиш маросимлари бошланди 
(last modified 2025-11-22T10:14:12+00:00 )
март 10, 2019 12:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда армияга чақирув бошланди
    Ўзбекистонда армияга чақирув бошланди

Жойларда чақирув ёшидаги фуқароларни миллий армиямиз сафларига тантанали кузатиш маросимлари бошланди 

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан жойларда чақирув ёшидаги фуқароларни миллий армиямиз сафларига тантанали кузатиш маросимлари бошланди.  

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра. Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида йигитларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали кузатувда давлат ва жамоатчилик ташкилоти вакиллари, Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси офицерлари, фахрийлар, ёшлар ва миллий армиямиз сафига йўл олган йигитларнинг ота-оналари иштирок этди.

Кузатув маросимида сўзга чиққан жамоатчилик вакиллари, ота-оналар йигитлик бурчини ўташга отланган ўғлонларга шарафли бурчига содиқлик, чидам, сабр-бардош ва ҳарбий хизматда улкан муваффақиятлар йўлдош бўлишини тилади, дейилади хабарда.