Жамшид Кенжаев иши юзасидан суд ҳукми ўқилди
(last modified Wed, 13 Mar 2019 15:14:08 GMT )
март 13, 2019 20:14 Asia/Tashkent
  • Жамшид Кенжаев иши юзасидан суд ҳукми ўқилди

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича суди собиқ яккакурашчи Жамшид Кенжаев иши юзасидан ҳукм чиқарди.

Ушбу жиноятда асосий айбдор деб топилган, олдин одам ўлдиргани учун судланган рецидивист Шодали Қиличов (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисмибўйича айбдор деб топилди ва 18 йилга озодликдан маҳрум этилди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтади.

Саидазим Камолдинов (1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган), Алижон Ҳамраев (1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) ва Жаҳонгир Ёрқулов(1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган), муқаддам Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Жазони манзил-колонияда ўташ белгиланди. 

Суд жараёнида халқ маслаҳатчилари А. Нишанова ва М. Мирагзамова ҳамда судья Сарвар Каримовлар иштирок этишди.

Тошкентнинг  China TownRead  ресторанида Жамшид Кенжаев ўлдирилганди.

Ёрлиқ