Ер участкаси олиб бериш учун бировнинг 540 000 долларини олган шахслар ушланди
март 16, 2019 10:53 Asia/Tashkent
14 март куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларида яшовчи икки шахс бир фуқаронинг 540 000 АҚШ долларини олиб ўзлаштириб юборган.
Бу ҳақда хабар қилган ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, пулни олганлар пулни берганга Чилонзор туманидаги “Flamingo” ресторани олдидаги бўш ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб беришни ваъда қилган ва 2017 йил сентябридан 2018 йил ноябригача бўлган вақт оралиғида ундан 540 000 АҚШ долларини олган.
Ваъда бажарилмаган, пуллар қайтарилмаган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, пулни олган шахслар қўлга олингани, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинди.