Самарқандда уч автомобиль иштирокидаги ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i44397-Самарқандда_уч_автомобиль_иштирокидаги_ЙТҲ_оқибатида_бир_киши_қурбон_бўлди
16 март куни Самарқанд шаҳрининг Панжикент кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
(last modified 2019-03-17T05:24:15+00:00 )
март 17, 2019 10:24 Asia/Tashkent
  • Самарқандда уч автомобиль иштирокидаги ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди

16 март куни Самарқанд шаҳрининг Панжикент кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Маълум бўлишича, Nexia русумли такси машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиқ устидан ўтиб кетган ва қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган оқ Nexia’га урилган.

Оқ Nexia’нинг ортидан эса Spark русумли такси машинаси келиб урилган. Маълумотларга кўра, оқ Nexia рулида бўлган фуқаро (у шифокор бўлиб ишлагани айтилмоқда) воқеа жойида ҳалок бўлган.