Тошкентда уч ойлик чақалоғини 8 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди
март 24, 2019 10:41 Asia/Tashkent
Тошкент туманида яшовчи 25 ёшли Ш.О. ўзининг 3 ойлик ўғлини Ўрта Чирчиқ туманида 8 минг долларга сотаётган вақтида қўлга олинган
Ўзбекистон ИИВ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида, 18 март куни аёл қўлга олинган. У Самарқанд вилояти Нарпай туманида рўйхатда турган ва вақтинча Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаб келаётган бўлган.
"25 ёшли Ш.О. уч ойлик ўғлини Ўртачирчиқ туманида 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди", - дейилади хабарда.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ёрлиқ