Ӯзбекистонда доллар яна кўтарилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i44632-Ӯзбекистонда_доллар_яна_кўтарилди
Ўтган ҳафтада доллар 11,93 сўмга қимматлашиб, 8 389,97 сўмни ташкил этганди.
(last modified 2019-04-01T09:18:39+00:00 )
апрел 01, 2019 14:13 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистонда доллар яна кўтарилди

Ўтган ҳафтада доллар 11,93 сўмга қимматлашиб, 8 389,97 сўмни ташкил этганди.

 Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 2 апрелдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 29,65 сўмга кўтарилиб, 8 419,62 сўм ташкил қилди.

Евро курси эса 47,28 сўмга пасайиб, 9 444,29 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ҳам 1,58 сўмга камайди ва 128,14 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.