Қотил «разборшик» 20 йилга қамалди
(last modified Wed, 17 Apr 2019 07:48:11 GMT )
апрел 17, 2019 12:48 Asia/Tashkent
  • Қотил  «разборшик» 20 йилга қамалди

Наманган шаҳрининг «Гўзал» даҳасида жойлашган «Барлос» қаҳвахонаси яқинида 2018 йил 27 октябрда қотиллик жинояти содир этилганди.

Шу куни маҳаллий «разборшик» ҳисобланадиган 24 ёшли Н.К. қаҳвахонада икки йигит билан можарога боради ва ташқарига чиққанда улардан бирининг юрагига пичоқ уради. 21 яшар Ж.Ж воқеа жойида ҳалок бўлади, унинг шериги эса қорнидан яраланади.

Қотил қўлга олинган ва мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 97-моддаси («Қасддан қотиллик») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Мазкур жиноят ишини кўриб чиққан Жиноий ишлар бўйича Наманган вилоят судининг судьяси Азамат Ғаффоровнинг «Дарё» нашрига маълум қилишича, Н.К муқаддам 6 маротаба судланган бўлиб, жиноятларнинг деярли барчаси безорилик, оғир тан жароҳати етказиш билан боғлиқ бўлган.

Суд жараёнида Н.К.га 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланди.