Оренбургда музлаб қолган ўзбекистонлик йигитнинг скелети топилди
(last modified Fri, 19 Apr 2019 16:12:41 GMT )
апрел 19, 2019 21:12 Asia/Tashkent
  • Оренбургда музлаб қолган ўзбекистонлик йигитнинг скелети топилди

17 апрель куни Оренбург областининг Акбулак қишлоғида эркак кишининг жасад қолдиқлари топилган. Унинг ёнида Ўзбекистоннинг фуқароси Сардор Норбоев номига берилган паспорт  ва телефони бўлган.

22 ёшли йигит қишда Қозоғистон ва Россия ўртасидаги чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уриниб, музлаб қолган. Бу ҳақда хорижий нашрларда хабарлар тарқалмоқда.

Йигит қиш фаслида бедарак йўқолган. 2019 йил 22 февраль куни унинг рафиқаси - Ксения Норбоева «Актўбе эълонлари» саҳифасида турмуш ўртоғини қидиришда ёрдам сўраб эълон жойлаштирган.

Ёрлиқ