Тошкентда “Давр банк”нинг икки ходими қўлга олинди
Тошкентда “Давр банк”нинг икки ходими ўнлаб миллион сўм маблағни талон-торож қилганликда гумонланиб қўлга олинди
Хабарда айтилишича, ички ишлар органига Сирдарё вилоятида яшовчи фуқародан ариза келиб тушган. У ўз аризасида шу йилнинг 9 апрель куни “Давр банк”нинг Учтепа филиалига ипотека кредити олиш учун мурожаат қилгани ва дастлабки тўлов сифатида 75 млн сўм тўлаганини, аммо бу маблағ қурувчи ташкилот ҳисобига тушмаганлигини билдирган.
Кейинроқ ички ишлар органлари худди шу мазмундаги ариза билан яна йигирма киши мурожаат қилган. Уларнинг барчаси кредит олиш ёки банкда шахсий ҳисоб рақами очиш масалалари бўйича мурожаат қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ФМБ томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятни содир этишда гумонланиб “Давр банк”нинг Учтепа филиали икки ҳодими қўлга олинган.
-
Андижон банк раҳбарлари катта миқдордаги пулни ўзлаштиришда айбланмоқда
-
Самарқанддаги «Умар» қурилиш компанияси раҳбари ва унинг ходимлари қўлга олинган