БМТ Тараққиёт дастурининг МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий директори Ўзбекистонга келади
БМТ Тараққиёт дастури маъмури ёрдамчиси, БМТТДнинг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий директори Мирьяна Сполярич Эггер 13—14 май кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.
Ўзбекистонга илк маротаба амалга оширадиган ташрифи давомида Мирьяна Эггер вазирликлар ва идоралар вакиллари билан БМТТД ва Ўзбекистон ўртасида коррупцияга қарши кураш, давлат бошқарувини такомиллаштириш, бандлик, аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, суд ислоҳотлари ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш каби соҳалардаги ривожланиш ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун учрашади.
БМТТДнинг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан амалга ошириладиган «Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш» янги лойиҳасини ишга туширилиши маросимида ҳамда коррупцияга қарши кураш бўйича минтақавий форумда қатнашади.