Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бишкекда Хитойлик касбдоши билан учрашди
(last modified Thu, 23 May 2019 09:21:41 GMT )
май 23, 2019 14:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бишкекда Хитойлик касбдоши билан учрашди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бишкек шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван Йи билан учрашди.

Абдулазиз Комилов ва  Ван Йи 2019 йил 25 апрель куни Пекин шаҳрида бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форуми ишида иштирок этиш доирасида Президент Шавкат Мирзиёев ва Раис Си Цзинпиннинг икки томонлама учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига асосий эътибор қаратдилар.Вазирлар Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар ва унинг муваффақиятли якунланишидан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.

Учрашувда долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ёрлиқ