Бухорода тақиқланган диний материал тарқатган шахс қамоққа олинди
(last modified Sat, 25 May 2019 06:11:28 GMT )
май 25, 2019 11:11 Asia/Tashkent
  • Бухорода тақиқланган диний материал тарқатган шахс қамоққа олинди

Бухоро вилояти Шофиркон туман судида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида тақиқланган диний мавзудаги материалларни тарқатган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Судланувчи А. Асқаров (исм-шарифлар ўзгартирилган), 2018 йилнинг июнь—июль ойлари давомида Бухоро вилояти Шофиркон туман «Бобур» маҳалла фуқаролари йиғинининг «Пулбанди» қишлоғидаги яшаш уйида ўзига тегишли бўлган SAMSUNG GALAXY S4 русумли уяли алоқа телефони орқали Telegram аккаунтига «Бобур» номи билан уланган. «Жиҳодчилар» диний экстремистик ташкилоти томонидан тайёрланган Абдували қори Мирзаевнинг «Анфол» сурасининг тафсири, «Бадр» жанги, ислом шариати, намоз, ахлоқ-одоб ва ширк амаллари тўғрисидаги маърузалари, шунингдек, нўмалум шахс томонидан улар фаолият олиб бораётган ерларга келиш, кофирлар фақат жузя тўлаш орқали ҳаёт кечиришлари, уларнинг байроқларини баланд қилиш каби мавзуда куйланган қўшиқларни Google тизими орқали юклаб олиб, уларни эшитиб, ўзининг уяли алоқа телефонида келгусида тарқатиш мақсадини кўзлаб сақлаб келган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 10-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 18-банди талабларига зид равишда, 1992 йилда Шофиркон туманида туғилган фуқаро А. О. нинг Telegram аккаунтига ушбу маърузаларни юборган.

Шундан сўнг, А. О. А. Асқаровнинг юқоридаги ноқонуний ҳаракатлари юзасидан унга қонуний чора сўраб, 2018 йил 20 июлда ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, А. Асқаров билан Telegram ёзишмалари мавжуд бўлган уяли алоқа телефонини тақдим этган. Шу асосда А. О. ва А. Асқаровлар ўртасида ёзишмалар мутахассис ёрдамида CД дискка кўчирилиб, экспертизага тақдим этилган.