Германия президенти Ўзбекистонга келди
(last modified Tue, 28 May 2019 05:47:54 GMT )
май 28, 2019 10:47 Asia/Tashkent
  • Германия президенти Ўзбекистонга келди

Кеча Германия Федератив республикаси президенти Франк-Вальтер Штайнмайер расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Штайнмайерни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар 28 май куни "Кўксарой" қароргоҳида бўлиб ўтади. Тор ва кенг доирадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, шунингдек, Ўзбекистон – Европа Иттифоқи формати доирасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокамаси кутилмоқда.

Шунингдек, Германия Федерал президенти ишбилармон доиралар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашиши ва бошқа тадбирларда қатнашиши режалаштирилган.

Франк-Вальтер Штайнмайер 29 май куни Хоразм вилоятида бўлади.