Кўчмас мулк сотиб олган 111 та мамлакат фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси берилади
май 30, 2019 13:31 Asia/Tashkent
Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, 111 та мамлакат фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи берилди.
Улар бунинг учун қуйидаги суммада кўчмас мулкни сотиб олиши лозим:
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида — 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;
Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида — 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;
Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида — 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда.
Ёрлиқ