Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Медведевнинг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Fri, 31 May 2019 06:54:48 GMT )
май 31, 2019 11:54 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Медведевнинг учрашуви бўлиб ўтди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашувида стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳидаги икки томонлама муносабатлар жадал ривожланаётгани ва изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Учрашувда ўзаро алоқалар ва алмашинувлар фаоллашгани алоҳида таъкидланди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича «яшил йўлак» самарали ишламоқда, тўқимачилик маҳсулотларини етказишда соддалаштирилган божхона тартиби жорий этилган.

Иқтисодий ҳамкорлик бўйича икки томонлама дастур доирасида ҳудудлар ва ишбилармонлар даражасида умумий қиймати 13 миллиард доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

  Ўзбекистонда Россиянинг «Газпром», «Лукойл», «Форус», «Татнефть», «Силовые машины», «Камаз», «Евроцемент», «Экокультура», «Газпромбанк», «ВЭБ» ва бошқа кўплаб етакчи компания ва банклари фаол ишламоқда.

Маданий-гуманитар алоқалар мустаҳкамланмоқда. Яқинда Ўзбекистонда  Россия маданият марказининг 25 йиллиги кенг нишонланди, Россиялик ватандошларнинг минтақавий конференцияси ва Москва давлат халқаро муносабатлар институти битирувчиларининг бешинчи халқаро форуми муваффақиятли ўтказилди.

Россия бош вазири бошчилигидаги делегация Хоразм вилоятида бўлиб, ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон — Россия қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида қатнашди.

Кеча Россия ҳукумати раисининг мамлакатга ташрифи ниҳоясига ва у Урганч халқаро аэропортидан Россияга қайтди.