Ўзбекистон аэропортларидаги улуш Россия компаниясига сотилади-ми?
(last modified Sat, 08 Jun 2019 05:40:00 GMT )
июн 08, 2019 10:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон аэропортларидаги улуш Россия компаниясига сотилади-ми?

Россиянинг «Новапорт» аэропортлар ҳолдинги Қозоғистон аэропортларида улуш сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказаётгани айтилмоқда.

«Ҳозирда Ақтўбе бўйича музокара олиб бормоқдамиз, биз учун бу муҳим аҳамиятга эга. Қозоғистон ҳукуматининг Остона, Нур-Султон аэропортига алоқадор қарорини кутяпмиз, аммо, эҳтимол, қарор келгуси йил қабул қилинади», - деди «Новапорт» эгаларидан бири Роман Троценко.

Унинг сўзларига кўра, ҳолдинг яна бир неча мамлакатлардаги аэропорт активлари билан қизиқмоқда.

«Бизга Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ёқади, МДҲ ёқади. Биз МДҲ ҳудудида мустаҳкамланиб олишни истаймиз», - деди Троценко.

Унинг сўзларига кўра, битимларнинг параметрлари муҳокама қилинади.

Ёрлиқ