Сирдарё вилоятидаги боғчада 23 нафар бола овқатдан заҳарланди
(last modified Wed, 19 Jun 2019 11:01:40 GMT )
июн 19, 2019 16:01 Asia/Tashkent
  • Сирдарё вилоятидаги боғчада 23 нафар бола овқатдан заҳарланди

Ўзбекистоннинг Сирдарё виляоти Боёвут тумани 21-сорнли мактабгача таълим муассасасининг 23 нафар тарбияланувчиси заҳарлангани хабар қилинмоқда.

18—19 июнь кунлари Сирдарё вилояти Боёвут тумани 21-сонли мактабгача таълим муассасасининг 23 нафар тарбияланувчиси, 1 нафар тарбиячиси ҳамда 1 нафар ҳамшираси тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши, қайд қилиш, ич кетиши, қорин соҳасида оғриқ каби касаллик белгилари билан Боёвут туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига «ўткир ичак касаллиги, овқат токсикоинфекцияси» ташхиси билан гумон қилиниб ётқизилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, дастлабки эпидемиологик суриштурувлар жараёнида мазкур муассаса ичимлик суви билан таъминланмагани, 17 июнь куни тоза ичимлик суви ташиб келтирилмагани натижасида боғчанинг санитария-гигиена қоидалари ҳолати қониқарсизлиги, шунингдек, болалар қайнатилмаган сув ичгани ҳамда боғча ҳудудидаги мавжуд ўрикзордан ўрик мевасини яхши ювмасдан егани оқибатида касаллик келиб чиққани тахмин қилинмоқда. Ўрганиш ва лаборатория текшириш ишлари давом этмоқда.

Беморларнинг аҳволи ўрта ва енгил оғирликда, шифохонада дори-дармонлар етарли миқдорда, уларга керакли барча тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ёрлиқ