Имон Каримова онаси номидан мурожаат қилди
(last modified Mon, 24 Jun 2019 05:49:31 GMT )
июн 24, 2019 10:49 Asia/Tashkent
  • Имон Каримова онаси номидан мурожаат қилди

Гулнора Каримованинг қизи Имон ўз инстаграмида онаси номидан хабар қолдирд

Хабарда айтилишига кўра, онаси Гулнора Каримова Ўзбекистон халқидан кечирим сўраган ва ўзига тегишли бўлган 1,2 миллиард маблағни давлатга қайтариб берган.

“Бу сўнгги 6 йил давомида менинг бирнчи мурожаатим. Менинг бугунги ҳолатим учун қайғурган ва дуо қилган барчага миннатдорлик билдираман <...> Айни дамда,Ўзбекистон ҳудудида менга тегишли умумий қиймати 1,2 миллиард доллар бўлган  активлар менинг тасарруфимдан чиқарилган ва республика бюджети фойдасига ишламоқда <...>”, - дейилган мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг 2017 йил 28 июль куни  эълон этилган хабарида Гулнора Каримованинг Ўзбекистон ичидаги эмас, хорижий давлатлардаги бойликлари ҳақида сўз юритилган эди.

Унда айтилишига кўра, Г. Каримова 2001 – 2013 йилларда Ўзбекистондан 2 миллиард долларга яқин маблағ ўғирлагани ва ҳозир ушбу бойликлар 13та хорижий мамлакатларда турли кўринишларда, асосан кўчмас мулк шаклида сақланаётгани айтиб ўтилган эди. Хусусан, Швейцарияда 800 млн, Ирландияда – 300 млн, БААда 130 млн, Гонконгда 67, Францияда – 61, Мальтада – 49 млн ва ҳо казо.

 

 

Ёрлиқ