Тошкентда учта хонадон томи ёниб кетди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i46194-Тошкентда_учта_хонадон_томи_ёниб_кетди
Тошкент шаҳри Олмазор тумани Сағбон кўчасида жойлашган учта хонадонда ёнғин содир бўлди
(last modified 2019-06-26T07:02:30+00:00 )
июн 26, 2019 12:02 Asia/Tashkent
  • Тошкентда учта хонадон томи ёниб кетди

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Сағбон кўчасида жойлашган учта хонадонда ёнғин содир бўлди

Ёнғиннинг умумий майдони 150 квадрат метрни ташкил этди.

«Ўт ўчириш хизмати ҳодиса жойига 19:45 да етиб борган. Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 20:18 да ёнғин ўчирилган», — дейилади хабарда.

Ёнғинни ўчиришга 7 та техника бирлиги жалб қилинган. Ўт ўчирувчилар учта уйнинг 310 квадрат метр майдонини асраб қолишди.

Ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.