Ўзбекистонда долларнинг расмий нархи оширилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i46288-Ўзбекистонда_долларнинг_расмий_нархи_оширилди
Марказий банк 2 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
(last modified 2019-07-01T09:34:40+00:00 )
июл 01, 2019 14:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда долларнинг расмий нархи оширилди

Марказий банк 2 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 12,40 сўмга ошиб, 8574,74 сўмга етди.

1 евро курси эса 15,80 сўмга қимматлашиб, 9747,76 сўмни ташкил қилди. 

Доллар курси апрель ойининг охирларида пасайганидан сўнг кетма-кет равишда кўтарилишда давом этмоқда.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.