Швейцария Гулнорага тегишли 555 млн долларни Ӯзбекистонга қайтаришни тўхтатиб қўйди
(last modified Thu, 04 Jul 2019 12:20:20 GMT )
июл 04, 2019 17:20 Asia/Tashkent
  • Швейцария Гулнорага тегишли 555 млн долларни Ӯзбекистонга қайтаришни тўхтатиб қўйди

Гулнора Каримованинг манфаатларини ҳимоя қилаётган швейцариялик юрист Грегуар Манжа Швейцария Гулнора Каримованинг соғлиғига боғлиқ муаммолар сабаб 555 миллион долларни Ўзбекистонга қайтариш жараёнларини тўхтатиб қўйганини маълум қилди. Бу ҳақда юристнинг Twitter’даги аккаунтига таяниб, «Podrobno.uz» хабар берди.

«Швейцария федерал судидаги учинчи йирик ғалаба. 555 миллион долларни қайтариш дарҳол тўхтатилди. Ўзбекистон бизнинг мижозимизни қамоқда сақлашни тўхтатмас экан, ҳамкорлик бўлмайди. Унга янада кўпроқ босим ўтказишмоқда. Каримованинг ҳаёти хавф остида», — деб ёзади Манжа.

Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган Тошкент вилоятидаги аёллар колониясида ўрганиш ўтказишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримованинг маълум қилишича, онаси сақланаётган ёмон шароит ва унга тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани Швейцариянинг пулларни Ўзбекистонга қайтаришига тўсқинлик қилмоқда.

Ёрлиқ