Ўзбекистон бош прокурорининг янги ўринбосари тайинланди
сентябр 15, 2016 11:32 Asia/Tashkent
Ўзбекистон бош прокурорининг янги ўринбосари тайинланди
Ўзбекистон Президенти мажбуриятларини бажараётган Шавкат Мирзиёев 14 сентябрда Ўзбекистон бош прокурорининг янги ўринбосарини тайинлади.
Мирзиёев фармонига кўра, бу лавозимга Муротжон Азимов тайинланди.
Бунгача Азимов Бухоро вилояти прокуратурасини бошқариб келган.
Бундан олдинроқ, Ўктамжон Саидов беш йил муддатга Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинлангани ҳақида хабар қилинганди. Сурхондарёнинг собиқ прокурори Ботир Қудратхўжаев август ойида Тошкент шаҳри прокурори этиб тайинланган.