Абдулазиз Комилов Лондонда ўтказиладиган ОАВ эркинлиги бўйича конференцияда иштирок этади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i46391-Абдулазиз_Комилов_Лондонда_ўтказиладиган_ОАВ_эркинлиги_бўйича_конференцияда_иштирок_этади
ТИВ хабарига кўра, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 9—12 июль кунлари амалий ташриф билан Буюк Британияда бўлади.
(last modified 2019-07-09T05:50:12+00:00 )
июл 09, 2019 10:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов
    Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов

ТИВ хабарига кўра, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 9—12 июль кунлари амалий ташриф билан Буюк Британияда бўлади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2019 йил 9-12 июль кунлари амалий ташриф билан Буюк Британияда бўлади ва Лондон шаҳрида ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференцияда иштирок этади.

Ташриф дастурига кўра Буюк Британия расмий шахслари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда.