Шавкат Мирзиёев Минск шаҳрига сафар қилди
(last modified Thu, 01 Aug 2019 06:50:42 GMT )
август 01, 2019 11:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёевни Беларус бош вазири Сергей Румас ва Ташқи ишлар вазири Владимир Макей кутиб олди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев самолёти кеча Минск миллий аэропортида қўнди.

Самолёт трапи олдида Шавкат Мирзиёевни Беларус бош вазири Сергей Румас ва Ташқи ишлар вазири Владимир Макей кутиб олди.

Икки давлат президентларининг расмий музокаралари Мустақиллик саройида ўтказилади. Давлат етакчилари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилади, бунда иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилиши кутилмоқда.

Шунингдек, президентлар Ўзбекистон миллий маҳсулотлар кўргазмаси ва юқори технологиялар паркига ташриф буюриши режалаштирилган.

Ташриф якунида Беларус ва Ўзбекистон ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича халқаро ҳужжатлар тўплами имзоланади.

 

Ёрлиқ